UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   0 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  4 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  21 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58

"Тошбулоқ" - "Навбахор - фарм" 2:2 Янгиликлар

"Тошбулоқ" - "Навбахор - фарм" 2:2

Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган, Рашид Ғофуров мураббийлик қилаётган “Навбаҳор - фарм” жамоаси мазкур тайёргарлик доирасида кеча Наманган туманининг “Тошбулоқ” жамоасига қарши ўртоқлик баҳси ўтказди.

Ушбу ўйинда фарм-жамоа таркибида қуйидаги футболчилар майдонга тушишди: Миржалол Маматханов, Ҳожиакбар Юнусов, Жавоҳир Олимжонов, Бунёд Раҳимов, Юнус Абдувоҳидов, Омад Тоштемиров, Аюбхон Жўраев, Жавоҳир Ҳусанов, Нўъмон Маърупов, Азим Абдураимов, Афзал Абдуқаюмов.   

Захирадан майдонга тушганлар: Бобур Махсумов, Асад Лутфуллаев, Абдулазиз Нишонбоев, Дилшод Олимов, Исроил Турсунбоев, Музаффар Абдуллаев, Абдулла Иброҳимов, Жаҳонгир Маҳмудов. 

Мазкур ўйинда дуранг – 2:2 ҳисоби қайд этилди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб 1:1 кўринишини олди. Иккинчи бўлимда эса жамоалар яна биттадан гол уриб, якуний ҳисобнинг 2:2 кўринишини таъминлади.

Голларга Рашид Ғофуров шогирдларидан Азим Абдураимов ва Жавоҳир Олимжонов, “Тошбулоқ” жамоасидан эса Шокиржон Ёқубжонов ҳамда Отабек Собиржонов муаллифлик қилишди.   


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика