UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  1 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  9 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  0 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  7 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  19 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  16 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  2 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  63 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  12 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  50 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  78

Тўрт нафар ҳамюртимиз Қирғизистон чемпиони сафидан ўрин олди Янгиликлар

Тўрт нафар ҳамюртимиз Қирғизистон чемпиони сафидан ўрин олди

Бир қатор ҳамюртларимиз ўз омадини Қирғизистон чемпионатида синаб кўришга аҳд қилган.
Ёшлар ўртасида 2003 йили ЖЧда иштирок этган маҳоратли ҳимоячи Темур Султоновнинг фаолиятида охирги йилларда сезиларли пасайиш бўлганини кўряпмиз. Ўтган мавсум “Андижон” ва кейинчалик “Хотира-79” жамоасида ўйнаган футболчини бу йил ҳеч бир клубда кўрмаётгандик. Олинган маълумотлар кўра, Султонов жорий йилни легионер сифатида ўтказмоқда.

33 ёшли Артур Парванов охирги йилларда қўлқопларини михга илиб, “Оқ-тепа”да дарвозабонлар билан ишловчи мураббий сифатида фаолият юритаётганди. Аммо кейинчалик Тошкент жамоасидаги ўзгаришлардан сўнг Парванов яна қўлқопларини олдида, футболчиликни давом эттиришга қарор қилди.

Аюбхон Гаппаровни ҳам бу йил ўзимизда ҳеч бўлмаса биринчи лига клубида учратамиз деб ўйлагандик. Аммо 23 ёшли футболчи ҳам Ўшнинг “Олой” жамоасига ўтишга қарор қилди.

Юқоридаги футболчилардан ташқари ушбу жамоага бориб қўшилган яна ҳамюртларимиздан яна бир бу – Эрнест Седькодир. Бунгача асосан Қозоғистон биринчи лигасида ўйнаган ҳужумчи қишда “Андижон” ва “Қўқон-1912” кўригида ҳам бўлиб қайтганди.

Қирғизистон чемпионатида иштирок этувчи Ўшнинг “Олой” жамоаси ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, клуб 1960 йили ташкил топган. Ўтган йили олий лигада 4-ўринни эгаллаган. 2013 йили эса мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек (1992, 1993, 1996, 2008, 2009, 2012 йллар) 6 карра бронза медалига эгалик қилган.

Бундан ташқари 2013 йили мамлакат Кубогини ҳам ютган. 6 маротаба Кубок финалида иштирок этган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика