UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  0 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  9 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  0 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  21 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  17 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

"Торпедо" академияси, "Зенит" посбони билан дўстлик, Альмуния қўл остида тажриба ошириш. Никита Шквирин билан интервью Янгиликлар

"Торпедо" академияси, "Зенит" посбони билан дўстлик, Альмуния қўл остида тажриба ошириш. Никита Шквирин билан интервью

Игорь Шквирин ўғли, "Олмалиқ" (ҳозирги АГМК) собиқ дарвозабони Никита Шквирин билан интервью уюштирдик.

- Нега фаолиятингизни эрта якунладингиз ва ҳозир нима билан бандсиз?

2016 йилдаги Ўзбекистон чемпионати якунланганидан сўнг Россияга учиб кетдим. Ўша пайтларда акам Данил МХЛда (хоккей) "Драгуни" шарафини ҳимоя қиларди. Уларда ҳам чемпионат якунига етиб қолганди. Акам ўйнайдиган жамоа ўйинига тушишга қарор қилгандим. Москвага борганимда тасодифан дўстим, "Зенит" ва Россия терма жамоаси дарвозабони Андрей Лунёв билан учрашиб қолдим. Андрей мени оилавий таътилга таклиф қилди ва мен рози бўлдим. Таътил давомида футбол ҳақида суҳбатлашдик. 2015 йилдан бери елкамдаги жароҳат безвота қилар эди. Икки мавсум ушбу жароҳатни даволашга ҳаракат қилдим. Лунёв эса менга шундай деб қолди:

"Никита, мураббийликка ўтишинг керак". Мен ўзимни кўпроқ футболчи сифатида кўрсатишни хоҳлаётгандим. Ўз олдимга катта мақсад ва вазифалар қўйгандим. 2017 йилда "Қизилқум" билан шартнома имзоладим. 3-4та турдан сўнг яна жароҳат безовта қила бошлади. Ўша дамда Андрей билан суҳбатимиз ёдимга тушди ва отам (Игорь Шквирин) билан маслаҳатлашдим. Дадам билан мен учун жиддий суҳбат бўлди. Август охирлари эди. Москвага учдим ва "РФИ мураббийлик маҳорати академияси"да ўқишни бошладим. У ерни аъло баҳоларга битирдим ва бир неча кундан сўнг Вадим Абрамов билан учрашдим. Вадим Карленович ва дадам мураббийликни болалар футболидан бошлашни маслаҳат беришди. Ўшанда Вадим Абрамов қуйидаги гапни айтган эди: "Агар ёш футболчилар билан яхши ишласанг, катталар билан ҳам ҳаммаси жойида бўлади".

Номдор устозларимнинг маслаҳатига қулоқ тутиб, болалар футболида тажриба орттира бошладим. Доимо Денис Иванков (Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи) билан алоқадаман. Ундан дарвозабонлик санъатини ўргандим ва Иванков билан посбонларни тайёрлаш машқларини муҳокама қилдик.

Бир қанча вақт ўтиб "А-UEFA дарвозабонлари билан ишловчи мураббий" йўналишида ўқишга кирдим. Бундай йиғин Россияда илк маротаба ўтказилаётган экан. Бизга Виталий Кафанов ("Ростов" дарвозабонлар мураббийи), Вячеслав Чанов (Игорь Акинфеев иқтидорини кашф қилган мураббий), Юриш Шишкин ("Крилья Советов" дарвозабонлар мураббийи), Владимир Малишев ("Локомотив" академияси дарвозабонлар мураббийи) каби машҳур мутахассислар дарс ўтди. Бундай инсонлар сенга дарс ўтиши, тажрибаси билан бўлишиши жуда ажойиб. Ўқишга келадиган бўлсак, менда кичик устунлик бор эди. Отам Игорь Шквирин катта мутахассис ва ўз ишининг устаси. У болалик пайтларимдан менга мураббийликни, машғулотлар, тактика ва схемаларни ўргатган. Дўстим Андрей Лунёвга қўнғироқ қилиб, "Зенит"нинг машғулот жараёнини кўришни истаётганимни айтдим. "Зенит" жаҳон футболи грандларидан бири. Асосий жамоа қандай ишлаши, посбонлар қандай машғулот ўтказиши мен учун жуда қизиқ эди. Санкт-Петербургга учиб бордим ва ҳайратга тушдим.

"Олмалиқ" (ҳозирги АГМК) ва "Зенит"нинг машғулотлари деярли бир хил экан. Ўша пайтда питерликларни Роберто Манчини бошқараётган эди.

Яқинда Мануэль Альмуния қўл остида тажриба оширгани бордим. "Арсенал" собиқ посбони билан ишлаш жуда қизиқ бўлди.

- "Зенит" посбони Лунёв билан қаерда танишгансиз?

- Андрей билан болалигимда танишганман. 2003 йил 12 ёшимда "Торпедо" академиясида таҳсил олганман. Ўша ерда у билан танишганман. "Торпедо" академияси афсонавий мактаб. Бу ерда Олимпия чемпиони Дмитрий Харин, Европа чемпиони Виктор Шустиков, Россия Чемпиони Владимир Маминов, Марат Измайлов, Владимир Бесчастних ва ўзбек футболи Миржалол Қосимов таҳсил олган.


- Агар Суперлигадан таклиф бўлса, Ўзбекистонда ишлашга тайёрмисиз?

- Таклифларни мамнуният билан кўриб чиқаман. Ўзбекистонда ишлаш мен учун шараф! Ватанимда ишлаб, олган билимларимни амалда қўллаб, мамлакатимга фойда келтиришни хоҳлайман.

- Ноябрь ойида ЖЧ-2022 саралаш учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси ва дарвозабон Элдор Суюнов ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Терма жамоамиз ишончли мураббийлар қўл остида. Улар ҳар бир баҳсдан олдин рақибларни тўлиқ таҳлил қилишади, ўйиндан кейин эса керакли хулосалар чиқаришади. Элдор Суюновга келадиган бўлсак, у юқори савияли дарвозабон. Элдор буни "Пахтакор"даги барқарор ўйини билан исботлаган. Терма жамоадаги дарвозабонларимиз жуда кучли. Санжар Қувватов ажойиб посбон. "Бунёдкор" кипери Абдумавлон Абдужалилов мавсумни жуда яхши ўтказмоқда. Шу билан бирга кўпчилик афсонавий Игнатий Нестеровнинг қайтишини кутишяпти.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика