“Торино” Ньянгни ўз сафига қўшиб олди

31 авг 2017, 21:59
“Торино” клуби расмий сайти “Милан” ҳужумчиси М’Байе Ньянгни ўз сафига қўшиб олганлиги ҳақида хабар тарқатди.

Турин клуби сотиб олиш ҳуқуқи билан ҳужумчини ижарага олди.

Итали ОАВларининг хабарига кўра, футболчининг нархи 20 миллион еврони ташкил этади.

Бундан сал илгарироқ Москванинг “Спартак” клуби 22 ёшли футболчига қизиқиш билдирган эди, аммо у Москва клубига ўтишни истамаганди.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Торино" клуби расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›