

ОАВ хабарларига кўра, "россонерилар" ушбу трансфердан 3 млн евро ишлаб олган. Родригес "Торино" билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаган. У йилига 1,5 млн евро маош олади.
27 ёшли ҳимоячи "Милан" таркибига 2017 йилнинг ёзида келиб қўшилганди. У клуб учун 93 учрашувда майдонга тушди. Рикардо сўнгги 6 ойни ижаоа асосида ПСВда (Эйндховен) ўтказган эди.



