"Торино" "Барселона" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
4 янв 2020, 14:10
"Торино" "Барселона" ҳимоячиси Мусса Ваге билан шартнома имзоламоқчи.

Ваге "Барселона"га 2018 йилда Бельгиянинг "Эйпен" жамоасидан ўтган эди.

21 ёшли футболчи дастлаб "кўк-анорранглилар"нинг иккинчи жамоасида ўйнади, 2019 йилда эса "Барселона"нинг асосий жамоасида дебют қилди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Вагенинг трансфер нархи 7,5 миллион еврога тенг. "Барселона" эса ўз вақтида ушбу футболчи учун 5 миллион тўлаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: calciomercato.com