UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  0 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  0 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  4 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  5 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  15 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  30 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18

Торган Азар: «Кўпроқ гол уришни истайман» Янгиликлар

Торган Азар: «Кўпроқ гол уришни истайман»

Менхенгладбахнинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Торган Азар Германия бундеслигасининг расмий сайтига интервью берди. Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- Жамоа янги мавсум тараддудини бошлаб юборди. Шахсан сиз қандай тайёргарлик кўрдингиз ёки таътил пайтида футболни умуман унутасизми?

- Мавсум охирида ёзги машғулотлар режасини оламиз. Унга кўра, икки ҳафталик таътилдан сўнг индивидуал шуғулланишни бошлаймиз. Лекин таътил пайтида мен бирон-бир спорт тури билан шуғулланаман. Мисол учун, теннис ўйнайман. Шу икки ҳафта бутунлай ўз ихтиёрингизда бўлади. Йиғинлар бошланганда маълум миқдорда тайёр бўлиш учун ёзиб берилган машғулотларни бажариш керак. Бу мавсум аввалида жуда муҳим. Шу боис ҳам «Боруссия» биринчилардан бўлиб машғулотларга киришади. Биз Чемпионлар Лигасининг саралаш ўйинлари бошланганда формамизни тиклаб олган бўламиз.

- ЕЧЛ ўйинларидан олдин «Боруссия» Тегернзе машғулотлар лагерида тайёргарлик кўради. Бу ажо­йиб масканда бир неча кунни ўтказишни кутяпсизми ёки оғир машғулотлар ҳаммасини барбод қиладими?


- Машғулотлар лагерида бир неча кунни ўтказишни ўйласам, биринчи ўринда хаёлимга оилам келади. Чунки у ерда улар билан бирга бўла олмайман. Лекин бу борада катта муаммоим бор, деб ўйламайман. Мен профессионал футболчи бўлишга қарор қилганман. Шундай экан, бундай ҳолатларга ҳамиша тайёрман. Умуман олганда, бўш вақтларда янги дўстлар билан танишиш ва шаҳарчани айланиш имкониятлари бўлади.

- Нима деб ўйлайсиз, кейинги икки йил мобайнида Германия­да ўсишга эришдингизми?


- Албатта, профессионал жиҳатдан ўсдим. Ўтган икки йил ичида кўп нарсани ўзлаштирдим. Клубдаги барча билан яқин муносабатдаман. Шунингдек, немис тилини ҳам анча ўрганиб олдим. Еврокубоклардаги ўйинлар орқали савиям ошди.


- Жамоа Янник Вестергор, Кристоф Крамер, Тобиас Штробл ва Ласло Бенешларни ўз таркибига қўшиб олди. Ҳозирги кунда «Боруссия»нинг захираси ўтган мавсумдагидан кўра узунроқми?

- Албатта, жорий йил рақобат янада кучли бўлади. Бу эса ўз-ўзидан жамоага ёрдам беради.

- Андре Шуберт таркиб ротациясини режалаштирмоқда. Бу эса анъанавий асосий таркиб бўлмаслигини англатади. Сиз бунга қандай муносабатдасиз?


- Профессионал футболчиларда курашиш истаги юқори бўлади. Ҳар қандай футболчи барча ўйинда майдонга тушишни истайди. Бироқ мавсум давомида 50дан ортиқ ўйин ўтказилади. Бундай вазиятда дам олиш зиён қилмайди. Бироқ қаторасига 15та ўйинда дам олган футболчига ротация жуда маъқул келса керак (кулади).

- «Боруссия»нинг мавсумдаги мақсади тайин. Яъни, кучлилар қаторида бўлиш. Сиз ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйгансиз?


- Иложи борича кўпроқ ўйнаш. Олдин айтганимдек, охирги икки йилда Менхенгладбахга анча мослашиб олдим. Ҳозир бор эътиборимни машғулотларга қаратсам бўлаверади. Чунки мураббийимиз менга ишонч билдирмоқда. Албатта, кўпроқ гол уришни истайман. Аммо бу борада ўз олдимга аниқ мақсад қўймаганман. Шунчаки, ўтган йилдагидан яхшироқ натижа қайд этсам, хурсанд бўламан. Ўтган йили рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол қилгандим.

А.ҚОДИРОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика