
Форвард жорий мавсумда чемпионат доирасида 28 учрашувда майдонга тушиб, 34 та гол уришга муваффақ бўлди. Шундай қилиб, швед Европанинг топ-6 лигаси тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилаётган "Барселона" ҳужумчиси Луис Суаресга (34 та гол) етиб олди.
1. Златан Ибрагимович - 34 та гол
2. Луис Суарес - 34 та гол
3. Криштиану Роналду - 31 та гол
4. Жонас ("Бенфика") - 31 та гол
5. Гонсало Игуаин - 30 та гол