

Клуб ва 29 ёшли испаниялик футболчи шартномани 2027 йилга қадар узайтиришди.
Морено ўтган мавсум "Вильярреал" сафида барча мусобақаларда тўпурарга айланди. У Ла Лига доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол уришга эришди.
Моренога "Вильярреал" тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиши учун яна битта гол керак. Ҳозир у Жузеппе Росси билан етакчилик қилмоқда - 82тадан гол.




