UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  0 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  0 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  26 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  4 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  143 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3

Тони Кроос футболчилик фаолиятини якунлади! Янгиликлар

Тони Кроос футболчилик фаолиятини якунлади!

Афсонавий ўйинчи ўзининг охирги ўйинини ўтказди.

Испанияга қарши Европа чемпионати чорак финалидаги мағлубиятдан сўнг Тони Кроос футболчилик фаолиятини якунлади. Аввалроқ, Тони Евро-2024дан сўнг фаолиятини якунлашини маълум қилганди. Қўшимча вақтларда Испаниядан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг Германия турнирни тарк этди.

Маълумот учун, Тони Кроос профессионал фаолиятини "Бавария"да бошлаган. Мюнхен клубида 2007 йилдан 2014 йилга қадар фаолият олиб борган футболчи ўзининг қолган йилларини "Реал Мадрид" клубида ўтказди. 

Кроос "Бавария" билан уч марта Германия чемпионига айланди, уч марта мамлакат кубогини қўлга киритди ва икки маротаба Суперкубок соҳибига айланди. "Реал" таркибида эса тўрт мартадан Ла Лига чемпионлиги ва Испания суперкубоги ҳамда бир марта Испания Суперкубоги қўлга киритилди. 

Тони фаолияти давомида олти марта ЕЧЛ ғолибига айланди (бир марта "Бавария", беш марта "Реал" билан). Мос равишда Кроос олти марта Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди. 

Кроос 2014 йилда Германия термаси сафида Жаҳон чемпионига айланди. 2010 йил ЖАРда ўтказилган мундиалда Тони Кроос Германия билан бронза медалларини қўлга киритганди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика