

"Габриэл Жезус. Тезкор, техникага эга, Криштиануга ёрдамчилар керак. Унинг ўзи ҳақиқий форвард ҳисобланмайди, аммо бразилиялик Роналду учун энг мос шериклардан бўларди.
Криштианунинг ўзи ҳақиқий марказий ҳужумчи эмас, аммо у энг кўп гол урадиган ўйинчи. Кейнни 30 ёшгача бўлган энг яхши форвард деб ҳисоблайман, у ҳам Роналдуга жуда мос келарди.
Аммо, Жезус бу ролни яхшироқ бажара олади. У ҳам кўп голлар уради, жамоадошлари учун ҳудуд яратади ва у атиги 22 ёшда", - дейди Тони.
Жезус жорий мавсум АПЛда 24та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 4та ассист қайд этди.



