Томас Тухель: “Бизни гуруҳ босқичининг финал баҳси кутмоқда”

Aslanov Jasurbek
24 ноя 2020, 09:20
ПСЖ устози ЕЧЛ 4-тури доирасида “Лейпциг”га қарши баҳс олдидан фикрлари билан бўлишди.

“Неймар бизнинг асосий футболчимиз. У жисмоний жиҳатдан 100 фоизга тайёр эмас. Аммо “Лейпциг”га қарши биринчи дақиқалардан бошлаб ўйнайди. У ҳам жисмоний, ҳам руҳий босимларни енгишга қодир. Бизни гуруҳ босқичининг финал баҳси кутмоқда, ғалаба қозонишни истаймиз”, — дейди Тухель.

ПСЖ—“Лейпциг” учрашуви бугун тунги соат 01:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›