UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Офсайдни аниқлашнинг ярим автоматик тизими Англия футболига ҳам кириб бормоқда  0 21:50ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  9 21:13"Андижон" назорат ўйинида "Шахтёр"ни енгди  6 20:49"Сурхон" Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади  0 20:31"Андижон" "Бобур Арена"ни ОЧЛга тайёрламоқда  7 20:02"Мен "Манчестер Юнайтед"га умуман мухлислик қилмайман" — Рой Кин  5 19:39Мерсон: "Реал" "Манчестер Сити"ни пичоқни мойдан ўтказгандек кесиб юборади"  16 19:18Марушичнинг дубли "Нефтчи"га Грузия жамоаси устидан ғалаба келтирди. Учрашувда ўзбекистонлик ҳакамлар ва VAR ишлади  7 18:52Дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланиши кутилаётган Салиба "Реал"га ўтишга рози  11 18:30U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Эрон Индонезияга 3 та гол урди, Саудия Арабистони қийин ғалабага эришди  8 18:02"Манчестер Сити"га янги дарвозабон керак"  4 17:39"Нима дейишни ҳам билмайман" — Рубен Диаш  27 17:19Ўзбекистонлик ҳакамлар Туркияда йиғин ўтказмоқда  1 16:56Аканжи жиддий жароҳат олгани маълум бўлди  17 16:39Муҳаммадали Ўринбоев: "Яман жуда яхши ўйин кўрсатди, лекин бизда ғалабага бўлган ишонч юқори эди"  26

Том Саинтфит: "Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар кўп" Янгиликлар

Том Саинтфит: "Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар кўп"

Гамбия терма жамоаси бош мураббийи Том Саинтфит Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жаҳон чемпионати жуда қизиқ ўтмоқда. Гуруҳ босқичида унчалик сермаҳсул бўлмаган ўйинлар жуда кўп бўлди. Лекин футбол савияси жуда яхши. Мен учун мураббий сифатида фикрлаш учун жуда кўп воқеликлар тақдим этилди. Ҳозиргача энг яхши жамоалар Франция ва Бразилия, аммо энг яхши мураббийлар Фернанду Сантуш ва албатта Луи Ван Гал. Ван Галда аввалгидек ёрқин ўйинчилар йўқ, аммо тактик жиҳатдан унинг жамоаси деярли мукаммал ўйнайди. Ишончим комилки, плей-оффда бизни яна кўплаб ёрқин ўйинлар кутиб турибди. Мен Луи касаллик билан курашаётганини биламан. Аммо у ҳозир қилаётган иши шунчаки қаҳрамонлик", – дея гап бошлади бельгиялик мураббий.



- Ушбу чемпионатдаги Осиё жамоалари ҳақида нима дея оласиз?

- Осиё футболи ривожланмоқда ва ўйлайманки, Жаҳон чемпионатида бу минтақадан кўпроқ жамоа иштирок этиши керак. Бу ерда 6 та жамоа ўйнади, Қатардан ташқари ҳамма жуда қизиқарли футбол кўрсатди. Германия ва Испания каби "йиртқич"ларни мағлуб этган Япония жамоасининг жуда юқори сифатли ўйинини алоҳида эътироф этиш мумкин. Кеча эса Хорватияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлишди. Корея ва Австралия терма жамоалари ҳам плей-оффга йўлланма олди. Эрон ва Саудия Арабистонида имконият бор эди. Лекин Осиёда бошқа кучли жамоалар бор. Масалан, Ироқ ва Ўзбекистон.

- Ўзбекистон футболи билан танишмисиз? 

- Ҳа, мен бу жамоани анчадан бери кузатиб келаман. Бу мамлакатда иқтидорли футболчилар кўп, лекин ҳар сафар Жаҳон чемпионатига чиқишига оз қолади. Балки гап тактик хатолар ва ишни ташкил этишдадир. Балки мураббий баъзан нотўғри тайинлангандир ёки танлашда адашишгандир. Қўшни Қирғизистонда маҳаллий ўйинчиларни тайёрлаш учун кучли база йўқ, улар Европа футболида яхши маълумотга эга бўлган футболчиларни жалб этиш йўлини тутдилар ва бу ўз самарасини берди. Ана шундай ўйинчилардан бири Эдгар Бернхардт Германия ва Нидерландияда ишлаганимда кўп йиллар қўл остимда ўйнаган. Ўзбекистонда Европа лигаларида ҳаракат қиладиган футболчилар кўп бўлиши керак.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Қирғизистон терма жамоаси амалдаги мураббийи Александр Крестинин ишлагунга қадар ФИФА рейтингида 203-поғонада эди, ҳозир эса 95-ўринни банд этиб турибди.



- Африка ва Осиёнинг турли терма жамоалари билан кўп ишлагансиз. Осиёга қайтишни тасаввур қила оласизми?

- Нега йўқ. Менинг орзум – Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилган жамоа билан ишлаш. Ҳозир Гамбия билан шартномам бор. Биз Африка Кубогида 16-ўринни эгалладик, бу камтарона имкониятларга эга жамоа учун жуда яхши натижа. Аммо келажакда катта мақсадларни қўйган бошқа жамоада ишлаш имконияти бўлса, чакки бўлмасди.


Мирон Гойхманн суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика