UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Сон Хён Мин "Тоттенхэм" билан янги шартнома имзолади  0 16:28Ғузордан Тошкентга юриш қилган Муҳриддин Зоиров янги жамоаси ҳақида нима деди?  0 16:02Бруну Фернандеш: "Ливерпуль" билан дуранг ўйнаганимиздан хафаман"  3 15:42Шоҳруҳ Гадоев: "Олмалиқдаги 4 йил эсда қоларли ўтди, "Нефтчи"га ҳам катта марраларни кўзлаб келдим"  1 15:28"Ман Сити" ярим ҳимоячиси "Фулхэм"га кўчиб ўтиши мумкин  1 15:05"Бунёдкор" лагеридан гапирамиз. Таркибга янги футболчи келди. Анвар Ғофуров "Сурхон"га кетди  1 14:36Расман: Искандар Шойқулов "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  2 14:21Фарҳод Бекмуротов: "Андижон" яратган тарихни ҳеч ким ўчиролмайди"  8 14:10Расман: Муҳриддин Зоиров - "Локомотив" футболчиси!  0 13:39"Хоразм" янги мавсумда Суперлигада иштирок этадими?  16 13:15ПСЖ, МЮ ва "Арсенал" Душан Влаховичга қизиқмоқда  0 12:49Эшитдик-да! "Олимпик"нинг тақдирига ойдинлик киритилди  12 12:35ПРО мураббийлик курсида таҳсил олаётган мутахассис Суперлига клуби бош мураббийи бўлиб ишлашига рухсат берилади  1 12:15"Нефтчи" Туркияда Руминия, Сербия, Косово ва Македония клубларига қарши ўйнайди  3 12:07"Қизилқум" сербиялик легионерни ўз сафига қўшиб олди  2

Тўлабек Акрамов: “Янги мавсумда янги марраларни забт этмоқчимиз” Янгиликлар

Тўлабек Акрамов: “Янги мавсумда янги марраларни забт этмоқчимиз”

Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси кейинги ҳафтада Осиё чемпионлар лигаси мусобақаси гуруҳ босиқичида ўз иштироки билан янги мавсумни бошлайди.

Биз жамоа бош директори ўринбосари Тўлабек АКРАМОВ билан учрашиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

- Ўтган йил бошида раҳбарият томонидан жамоамиз олдига энг юқори мақсад -  Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳсларида ғолиб чиқиш, Осиё чемпионлар лигасида эса финалга чиқиш вазифаси қўйилган эди, -дейди  Тўлабек Абрарович. -Аввалги йилларда ҳам биз айнан шу каби мақсадлар билан ҳаракат қилган бўлсакда, вазифани бажаришга доим нимадир ҳалақит қилиб қоларди.

Ўтган 2016 йилги мавсум биз учун омадли келиб, ниҳоят чемпионат олтин медалларига эришдик. Ўзбекистон кубоги финалида “Насаф”дан устун келиб совринларимиз сонини ошириб олдик. Албатта, бу натижаларга ўз-ўзидан эришилгани йўқ. Чемпионат баҳсларида айрим ўйинларда – “Металлург”, “Бухоро” сингари жамоалар билан бўлган баҳсларда, очко йўқотдик. Учта фронтда кураш олиб борганлигимиз сабабли жамоа ўйининда жисмоний томондан пасайиш кузатилди. Шу сабаб иккинчи даврада баъзи ўйинларда кутилмаган натижалар қайд этилди. Шунга қарамай, йигитлар матонат билан тўп тепиб, жамоа ўз тарихида Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди. Умуман олганда, жамоанинг ўтган йили кўрсатган натижалари клуб раҳбариятини қониқтирди, деб айта оламан. Ўз навбатида жамоамизни мавсум давомида қўллаб қўвватлаб келган  бош ҳомий - “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик компаниясига, ҳомийлар, ҳамкорларимиз ва барча мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.



- Ўтган йили “Насаф”нинг бир неча йиллик етакчиси Артур Геворкян кутилмаганда мавсум ярмидан “Локо”га кўчиб ўтди. Аммо мавсум якунлангач, у билан шартнома узайтирилмади. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Геворкянни жамоамиз сафига қўшиб олишимиздан мақсадимиз – ОЧЛ ўйинларига жамоамиз сафини кучайтириш эди. Биламиз, Артур бир неча йиллардан “Насаф”да ҳақиқий етакчилик ва тўпурарлик қобилиятини намойиш этиб келаётган эди. Очиғини айтишим керак,  ўзим ҳам “Насаф” жамоасини ўйинларини қизиқиш билан томоша қиламан, гарчи бу жамоа бизнинг принципиал рақиб бўлса ҳам. Жамоа ўйини айнан Геворкян орқали қуриларди. Стандарт вазиятлар, жарима тўплари, пеналти – буларнинг барчаси айнан шу футболчи томонидан амалга оширилиб келарди. У ўнг қанот ярим ҳимоячиси бўлгани боис, биз айнан шу чизиқни кучайтириш мақсадида уни жамоага таклиф қилгандик. Мавсум якунлангач, биз Артурнинг “Локомотив”да кўрсатган ўйинини таҳлил қилиб чиқдик. Тўғриси, у биз кутган ўйинни кўрсатиб бера олмади. Мураббийлар штаби томонидан унга етарлича имкон берилди. Аммо бу чизиқдаги рақобатда Бикмаев ундан устунлик қила бошлади. Қолаверса, Геворкян легионер футболчи ҳисобланади. Легионерларга эса талаб бошқача бўлади. Шу сабаб бу позицияда кучлироқ легионер футболчини жалб этиш учун, Геворкян билан мавсум охирида дўстона хайрлашдик. Ўртамизда ҳеч бир томонлама муаммо бўлмади. У биздан рози бўлиб кетди.

- Жамоа олдидаги вазифалар янги мавсумда ҳам ўзгармайди. Шундайми?
- Албатта. Ички мусобақаларда ғолиб чиқиш ва ОЧЛда минимум мақсад финалга чиқиш. Финалга чиқолмасак, гуруҳда қолдик нимаю, чорак финалда тўхтадик нима?! Шу сабаб олдимизга катта мақсадларни қўйиб, бу ишларни амалга ошириш учун астойдил амалий ҳаракатларни бошлаганмиз.

- Янги мавсум олдидан жамоани бир қатор етакчи футболчилар тарк этди. Темурхўжа Абдуҳолиқов, Санжар Шоаҳмедов, Яничич ва бошқалар... Жамоага янги қўшилган футболчилар уларнинг ўрнини боса оладими?
- Ўтган йили ОЧЛдаги иштирокимиз боис  бир қатор етакчи футболчиларимизга талабгорлар кўпайди. Шу сабаб футболчиларга бошқа жамоада ўзини кўрсатишларига имкон бердик. Ўйлашимча, уларнинг ўрнини боса оладиган футболчиларни жалб эта олдик. Ўнг қанотда “Насаф”дан Шуҳрат Муҳаммадиевни жалб этдик. Бу футболчини, менимча, ҳар бир олий лига жамоаси ўз сафида кўришни истайди. Икки нафар африкалик легионерлар – ҳужумчи ва марказий ҳимоячи била шартнома туздик. “Нефтчи”дан Мурод Бобожонов, “Бухоро”дан Саламат Қуттибоев, “Пахтакор”дан Жалолиддин Машарипов, “Олмалиқ”дан Диёр Туропов жамоамиз сафини тўлдирди. Ундан ташқари Темур Усмонов ижарадан қайтди. Шу баҳонада жамоамиз таркибини ёшартириш билан бирга таркибни жамоани тарк этганлардан ҳеч бир жабҳада қолишмайдиган футболчилар билан кучайтириб олдик, деб ўйлайман.

Умуман олганда, янги мавсумга  жамоа тайёргарликни Дубай ва Анталияда олиб борди. Йиғинда футболчиларнинг руҳий ва жисмоний тайёргарлигига катта эътибор қаратилди. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, жамоамиз янги мавсумга шай ва янги ғалабалар, ютуқларни қўлга киритиб, мухлисларни хурсанд қилиш ниятидамиз.
 

Азиз НУРИЙ суҳбатлашди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика