
Бу ҳақда Тожикистон футбол федерацияси расмий сайти эълон қилди.
"Душанбедаги аэропортда мухлислар ва ОАВ жамоани илиқ кутиб олишди" - дейилади ТФФ баёнотида.




Тожикистон ёшлар терма жамоаси Баҳрайнда ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон билан бир гуруҳга тушди ва улар ўз квартетида иккинчи ўринни эгаллаб кейинги босқичда турнир фаворити Японияга мағлуб бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Эронга мағлуб бўлиб, Тожикистон каби худди шу босқичда мусобақани тарк этди.