Тожикистон U-23 жамоаси бош мураббийи: "Биринчи ўйиндаги 5:0 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин жамоанинг ўзига келиши қийин бўлди"

Administrator
10 июн 2022, 00:20
Кеча U-23 Осиё чемпионатининг 3-тур баҳслари якунига етди ва унда Япония U-23 Тожикистон U-23 устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Тожикистон U-23 жамоаси бош мураббийи Аслиддин Ҳабибуллоев иштирок этди.

-Ўйин ҳақида фикрларингиз...

-Авваламбор Япония жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биз рақиб кучли эканлигини билар эдик. Футболчиларимизда ўзларини кўрсатишга ҳали имконият бўлади.

-Жамоангиз 3 та ўйинда 10 та гол ўтқазиб юборди ва битта ҳам гол ура олмади. Жамоангиз бу мусобақага қанчалик тайёр эди деб ўйлайсиз?

-Саралаш баҳсларида иштирок этган асосий футболчиларимиз ҳозирда миллий жамоа билан бирга. Шунинг учун бизда ўйинчиларни ўрнини тўлдириш билан муаммо бўлди. Ҳозирги таркибимиздаги футболчилар Тожикистонда ўз тенгқурлари ичида энг зўрлари ҳисобланади.

-Жамоа учун ёмон якунланган бу мусобақадан кейин ҳам сиз жамоа мураббийи бўлиб ишлашда давом этасизми?

-Бу турнир биз учун якунига етди. Энди мен ўз клубим ҳақида бош қотираман. Шу ҳафта якунлангандан кейин терма жамоа мураббийлигида қолиш қолмаслигимни ўйлаб кўраман.

- Сизнинг жамоангиз бу турнирда "ўлим гуруҳида" ҳаракат қилди ва сиз бу гуруҳда 3 та ўйин ўтказдингиз. Қайси жамоа билан ўйинда сизга қийинроқ бўлди?

-Бу асосий таркиб билан ҳамма ўйин биз учун қийин бўлди. Биринчи ўйиндаги 5:0 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин жамоани ўзига келиши қийин бўлди. Шунинг учун ҳам, қолган ўйинларда мағлуб бўлдик.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia