UZ

Сўнгги янгиликлар

21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  0 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  29 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  3 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  42 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  13 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  20 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Тожикистон U-16 финалда, Ўзбекистон U-16 эса 7-8 ўринлар учун ўйнайди Янгиликлар

Тожикистон U-16 финалда, Ўзбекистон U-16 эса 7-8 ўринлар учун ўйнайди

Ҳозиргина Беларусь пойтахти Минск шаҳрида U-17 жамоалари ўртасида бўлиб ўтаётган "Кубок Развития-2020" мусобақасида Азамат Абдураимов бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Финландияга 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Мазкур ўйинга қадар икки терма жамоа ҳам 1 ва 2-турларда мезбон ҳамда Бельгия терма жамоаларига имкониятни бой берган эдилар. 

Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган Тожикистон ва Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоалари учун бу турнир катта амалиётни ўтаб берди. Афсуки Бельгия, Беларусь ва Финландия U-17 жамоалари ўрин олган гуруҳда вакилларимиз 3та учрашувнинг барчасида мағлубиятга учрадилар.

Қўшниларимиз эса Исроил, Грузия ва Исландия терма жамоалари жой олган гуруҳнинг сўнгги турида Грузияни мағлубиятга учратиб, гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритдилар. Уларнинг бахтига гуруҳ пешқадами Исроил кутилмаганда Исландия ўсмирларига 2:0 ҳисобида имкониятни бой бердилар.

"А" гуруҳи финалчиси бироздан сўнг бошланадиган Бельгия ва Беларусь терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин маълум бўлади. 


Видео: Ўзбекистон - Беларусь (Highlights)

Видео: Ўзбекистон - Бельгия (Highlights)

Видео: Ўзбекистон - Финландия (тўлиқ учрашув)

Энди Азамат Абдураимов бошқарувидаги терма жамоамиз "Б" гуруҳида сўнгги ўринни қўлга киритган Исландия ўсмирларига қарши майдонга чиқадилар. Учрашув 25 январь куни Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади.


Фото: www.footbik.by

Рейтинг: -113   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика