Тодибо учун икки клуб курашмоқда

Mirjalol Normatov
4 окт 2020, 12:56
Дортмунднинг "Боруссия"си "Барселона" ҳимоячиси Жан-Клер Тодибонинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"RAC1" хабарига кўра, ўтган мавсумда "Шальке" сафида ижарада ўйнаётган вақтидаёқ дортмундликлар 20 ёшли французнинг хизматларига эхтиёж сезган. Шунингдек, "Фулхэм" ҳам футболчи борасида 18 миллион еврога тенг таклиф жўнатган.

Тодибо ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Шальке" сафида ижарада ўтказиб, Бундеслиганинг 10 ўйинида қатнашганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: RAC1