UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  2 11:25Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Японияга қарши таркиби маълум  0 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  5 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  7 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  4 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4

ТЖМ вакиллари “Насаф” мутасаддилари билан учрашишди Янгиликлар

ТЖМ вакиллари “Насаф” мутасаддилари билан учрашишди

Куни кеча Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда Ўзбекистон футбол федерацияси терма жамоалар маркази мутасаддилари “Насаф” футбол клуби раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Унда ЎФФ терма жамоалар маркази мусобақалар ўткази бўлими бошлиғи Ботир Каримжонов, марказ вакили Вячеслав Солохо “Насаф” футбол клуби бош менежери Шамил Ярулин, спорт директори Виталий Ни ва жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевлар иштирок этишди.

Йиғилишда марказ вакиллари сўнгги йилларда “Насаф” таркибидан мамлакатнинг турли ёшдаги терма жамоаларига кўплаб иқтидорли ва умидли футболчилар жалб этилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.  Шунингдек, терма жамоага номзод футболчиларни жисмоний-функционал ҳолати доимий назоратда бўлиши ва бошқа масалалар ҳақида марказ мутасаддилари керакли тавсияларни беришди.

Йиғилишда ёш чарм тўп усталарининг  ҳар томонлама соғлом бўлиши ҳам муҳим эканлигини айтилиб, шифокорларни бунда ўз вазифаларига масъулият билан ёндошиш лозимлиги, футболчиларни тўғри тарзда даволанишини ҳам назорат остига олиб, футбол мактабларида шуғулланаётган ёш футболчиларни ота-оналарига ҳам тушунтириш кераклиги алоҳида қайд этилди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика