

“Барселона” жамоасининг марҳум устози Тито Виланованинг ўғли Адриа Виланова Жерар Пике яқинда сотиб олган “Андорра” клубида ўйнайдиган бўлди, деб хабар беради АS.
21 ёшли Адриа “Барселона” тарбийланувчиси бўлиб у 2017/18 йилги мавсумда “Эркулес” (3-дивизион вакили) шарафини ҳимоя қилганди.
Маълумот учун, “Андорра” айни дамда Испаниянинг нуфузи жиҳатидан 5-ўринда турадиган дивизионда тўп сурмоқда.



