UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  15 10:51"Насаф" ОКМК билан дуранг ўйнаб, пешқадамликни бой берган ўйиндан ФОТОГАЛEРEЯ  0 10:30"Эл Класико" якунидан сўнг "Реал" футболчиси қизил олди ва яна олти нафар футболчи огоҳлантирилди  2 10:23Пролига. 18-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 09:46Суперлига. Бугун тур якунланади  1 09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  9 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  16 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  3 07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  24 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  35 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  4 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  2 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  55

Тимур Кападзе: "Йигитлар вазифани яхши ва тўғри бажаришди" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Йигитлар вазифани яхши ва тўғри бажаришди"

Суперлига 5-тур доирасидаги "Металлург" – "Олимпик" (1:4) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

"Йигитлар яхши ўйин кўрсатишди. Ўйинга тайёргарлик кўриб, "Металлург"ни ўрганиб чиққандик. Йигитлар вазифани яхши ва тўғри бажаришди. "Металлург"га кейинги ўйинларда омад тилайман. Жамоа ёмон эмас. Турнир жадвалидаги ҳозирги вазият "Металлург" учун мос эмас. 

- Саидазамат Мирсаидовда жароҳат бормиди? У эрта алмаштирилди...

- Ҳа, унда озгина жароҳат бор эди. Баъзи вазиятларда унинг жароҳати ҳалал бериб қолди.



- ОТЖ футболчилари учун алоҳида кўрсатмалар беряпсизми?

- Йўқ, бу футбол. Кимнидир асрайман деб балки ўйинга қўймасман, лекин барибир машғулотлар ҳам бор. Барча пешонасида борини кўради. Футболчилар ўзига яхши қарай олса, жароҳатлар бўлмайди.



- Олимпия терма жамоасига номзодларнинг кўпи ўзини яхши кўрсатмоқда. Масалан Абдувоҳид Неъматов, Ҳамидилло Абдунабиев, Иброҳим Ибрагимов, Отабек Жўрақўзиев...

- Бу биринчи навбатда ўзлари учун яхши. Футболчи сифатида обрўси ва нархи ўсади. Яхши ўйнайдиган футболчилар кўп булса яхши. Бу ўз навбатида менга ҳам таркиб масаласида қийинчиликлар туғдиради. Бу борада биз мураббийлар штаби билан бирга хулоса чиқарамиз. Уларнинг ўйини ўзлари ва жамоа учун яхши. ОТЖ учун қай даражада яхши тайёргарлик кўришса, ўйинимиз ҳам яхшироқ бўлади. Бу мен учун ёқимли бошоғриқ.




Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика