UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   33 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  218 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0

Тимур Кападзе — Виталий Денисов, Руслан Жиянов ва ўртоқлик ўйинлари ҳақида Янгиликлар

Тимур Кападзе — Виталий Денисов, Руслан Жиянов ва ўртоқлик ўйинлари ҳақида

2-даврага тайёргарликни Дукентда бошлаган "Олимпик" футболчилари 21 июлдан "Жар" стадионида машғулотларга киришишди.

Жамоа машғулотига бориб, Тимур Кападзенинг фикрлари билан қизикдик.


— Мавсумнинг дастлабки қисмидан қандай хулосалар олдингиз?

— Бироз кутилмаган бўлди. Жамоалар ҳар бир очко учун борини беряпти. Буни дуранглар кўплиги, мусобақа жадвалидаги зичликдан ҳам англаш мумкин. Битта ғалаба сизни 3-4 поғона юқорига кўтариб қўйиши мумкин ёки аксинча. Бу барчамиз учун фойда беради. Чунки сиз фақат кураш ва рақобат бор муҳитдагина ўсишингиз мумкин. Суперлиганинг ҳар бир ўйинида шу нарсани кўряпмиз.

— "Олимпик" ҳар бир ўйинда юқори прессинг намойиш қилади. Бунга яхшигина куч керак. Шогирдларингизнинг жисмоний ҳолатини бир маромда ушлаб туриш қийин бўлмаяптими?

— Бу машғулот билан боғлиқ жараён. Кузатган бўлсангиз, йигитлар ҳар доим юқори темп остида шуғулланишади. Бундай ритмда машқ қилгандан кейин ўйланмаларни ўйинга кўчириш қийин бўлмайди. Агар машғулотда ҳеч ким ўзини қийнамаса, майдонга чиққандан кейин нимадир кўрсатиши мушкул.

— Иккинчи даврага тайёргарлик қандай кетяпти?

— Мавсумнинг дастлабки қисмидан кейин бизга озгина танаффус керак эди. Чунки жисмоний ва руҳий жиҳатдан катта куч сарфлаб юбордик. Тайёргарлик машғулотларини ўтган йил декабрда бошлагандик. Суперлига ва кубок ўйинлари, март ойидаги турнир,  Осиё кубогида иштирок этдик. Шунинг учун 1 ҳафта пауза олдик.  Менимча, бу етарли бўлди.

Тайёргарликнинг биринчи қисмини Дукентда ўтказдик. Тўғри, осон бўлмади. Лекин Тошкентда кунига 2 маҳалдан шуғулланолмасдик. У ерда эрталаб жисмоний ҳолат устида, кечга яқин тўплар билан ишладик. Бу бизга керак эди. 2-давра олдидан яхши фундамент яратиб олдик. Ҳозир ҳисобимизда 9 кун қолдик. Бу даврда 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирганмиз.

— Қайси клубларга қарши?

— АГМК ва "Сўғдиёна" билан ўйинларимиз бор. Ундан кейин август ойида расмий учрашувлар бошланиб кетади. 2-даврада янада яхшироқ ўйнаб, натижаларимизни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Трансфер бозорини кузатган бўлсангиз, барча жамоалар кучайди. Энди ўйинлар янада қийинроқ бўлади.

— Машғулотларда "Бунёдкор"дан Жасур Холдоров билан Мироншоҳ Сатторовни кўрдик. Улар "Олимпик"да қоладими?

— Мен бу йигитларни яхши танийман. 2 йил олдин ҳам уларни терма жамоага чақирардим. Уларнинг жароҳатлари бор эди. Айниқса, Жасур 1 йил футбол ўйнамади. Бу йил уларнинг иккаласи ҳам қайтди. Чақирдим, имконият бераман. Агар ўртоқлик учрашувларида ҳам барчаси яхши бўлса, мавсум охирига қадар биз билан бўлишади. 

— Максим Шацких Русланбек Жияновнинг хизматларига қизиқаётгани тўғрисида хабарлар чиқди. Бу борада сизга ҳам мурожаат қилишдими?

— Йўқ, аниқ таклиф бўлмади. Менга қолса, йигитлар шу ерда кўз олдимда қолгани яхши. Камчиликлари бор, уларни тузатишга ҳаракат қиляпмиз. 

Иккинчи даврага ҳар бир футболчимиз ўзига хос иштиёқ билан тайёрланишяпти. Улар анча тажриба тўплашди, футболга қарашлари ўзгарди. Профессионал сифатида ҳам, инсонийлик жиҳатидан ҳам ўсишди. Шу темпда давом этишса, кучли футболчиларга айланишади. Энг асосийси, терма жамоа учун фойда келтиришади. Бу ҳар биримизнинг бурчимиз. 

Ҳозир ҳаммаси яхши кетяпти. Қолганини вақт кўрсатади. Биз буларни қанча кучли футболчи сифатида тарбияласак, бошқа жамоаларга боришганда ҳам йўқолиб қолишмайди.

— Виталий Денисов билан узоқ йиллар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилгансиз. Унинг қайтиши сиз учун кутилмаган хабар бўлдими?

— Кутилмаган, деёлмайман. Чунки у эркин агент бўлиб турганди. Менимча, Суперлигага келгани яхши бўлди. Унинг тажрибаси ва имкониятларини биламиз. Формага кириб олса, исталган жамоа учун фойда келтира олади. Шунингдек, карьерасининг охирида Ватанида ўйнаб, фаолиятини шу ерда тугатиши мумкин. Бу унинг учун ҳам яхши имконият.

— Тимур ака, Осиё кубогидан олимпиячиларимизга нисбатан мухлисларнинг симпатияси ўсди. Уларнинг миллий жамоага қарши ўйнашига қизиқаётганлар ҳам пайдо бўлди. Олдинда турган ФИФА кунларида шундай назорат учрашувларини кўришимиз ҳам мумкинми? (Ўтмишда шундай ўйинлар бўлган)

— Тўғрисини айтсам, бу нотўғри бўлса керак. Биздаги йигитларнинг ҳар бири у ерда иштирок этиши мумкин. Албатта, ўйнаса бўлади. Лекин бунинг яхши томонини кўрмаяпман. Охирида гап-сўз кўпаяди. Битта нарса аниқ: терма жамоа ҳар доим устун. Кейинги жамоалар айнан миллий жамоамизга футболчи етиштириш учун хизмат қилади. 

Бошқа томондан бу барибир дўстона ўйинга айланиб қолади. Яхшиси, бошқа жамоалар билан куч билан синашганимиз маъқул. Сентябрда ФИФА кунларидан фойдаланамиз. Билишим бўйича жамоалар чиқяпти. Бир ҳафтада рақиб номи ҳам аниқ бўлиб қолади.

— Ўша ўйин Тошкентда бўладими?

— Йўқ, хорижда бўлиши режалаштириляпти.

Муаллиф :
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика