UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  6 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  7 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  160 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  12 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4

Тимур Кападзе: "Турон" Про лигада муносиб равишда етакчилик қилмоқда" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Турон" Про лигада муносиб равишда етакчилик қилмоқда"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Турон" (5:1) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин қизиқарли бўлди. Бутун жамоани чиройли ғалаба билан муборакбод этаман. Ҳар икки жамоа хавфли вазиятлар юзага келтирди.  Анчадан буён дуранг ўйнаб, ғалаба қозона олмаётгандик. Ишлашда давом этамиз. Олдимизда бундан ҳам муҳим ўйинлар бор. 

- Жамоа тактик жиҳатдан "Турон"дан устун келди. Яйпанликларнинг қандай камчиликларини аниқладингиз ва бундан унумли фойдаландингиз?

- "Турон"нинг охирги ўйинларини кўрдим. Жамоа жуда яхши ўйнаяпти. Тактик томондан ҳам яхши ҳаракатланади. Бўшлиқларни аниқлаб, имкон қадар хавфли вазиятлар яратдик.

- Жамоа кучли жамоага 5 та гол уришга эришди. Бу нима билан боғлиқ, балки бу жонажон стадионингизда ("Локомотив" стадиони назарда тутилмоқда – таҳр.) ўйин ўтказганингиз билан боғлиқдир... 

- Албатта, "Локомотив" стадионида ўйнаш ёқимли. "Локо" менга бегона эмас, балки бу ҳам таъсир қилгандир. "Андижон" билан ўйинда майдон фактори таъсир қилганди ҳамда жамоа ўйини унчалик ўхшамаганди. Бугунги ўйинга яхши ҳозирлик кўрганимиз фойда келтирди. 

-  Олимпия терма жамоамиз Париж Олимпиадасига чиқа олмаса, "Олимпик" клуб лойиҳаси давом этадими ёки тугатиалдими?

-  Эртага нима бўлишини тахмина қила олмаймиз. Яхши ниятда йўлга чиқдик. Олдимиздаги вазифани уддалаш учун боримизни берамиз. Ўйлайманки, бу лойиҳа қўшимча куч бағишлайди. Ҳали олдимизда Осиё чемпионати кутиб турибди. Бу – футбол. Насиб қилгани бўлади. Биздан ҳаракат – Худодан баракат. Қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз, қолганини вақт кўрсатади.

- Бошқа жамоалар сафида ёш футболчилар ёриб чиқишяпти. Масалан, "Бунёдкор"да ҳимоячи Жаҳонгир Ўрозов етишиб чиқмоқда. Олимпия терма жамоасига номзод сифатида айнан кимларни ажратиб кўрсата оласиз? 

- Тўғрисини айтсам, бу мени хурсанд қилмоқда. Бу йилдан "Бунёдкор" ёшларга кўп имконият тақдим этмоқда. Биз ҳар бир футболчига имконият беришга тайёрмиз. Энг кучлилар терма жамоага йиғилади, чунки олдимиздаги масъулиятли вазифани бажаришимиз, босимни енгиб ўтишимиз керак. Ҳамма ўйинчиларни кузатиб бормоқдамиз.

- "Турон" ҳақида нима дея оласиз? Жамоада ўтган йилга қараганда пасайиш борми? 

- Илгари "Турон" билан тўқнаш келмаганман. Жамоанинг Суперлигадаги ўйинларини кузатганмиз. Бугунги баҳс олдидан ҳозирги "Турон"нинг ўйинларини кўриб чиқдим. Жамоанинг кучли ва кучсиз томонлари бор, албатта. Бундан олдин яқиндан билмасдим. Суперлигада ҳаракат қилган ва ҳозирги "Турон"да таркиб бобида ва мураббийлар штабида кўп ўзгаришлар бўлган. Тўғрисини айтсам, жамоа ўйини менга ёқди. Умуман олганда, "Турон" Про лигада муносиб равишда етакчилик қилмоқда, бу бежиз эмас.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика