UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  0 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  12 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20

Тимур Кападзе: "Кейинги босқичда ким билан ўйнашимиз - буни вақт кўрсатади" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Кейинги босқичда ким билан ўйнашимиз - буни вақт кўрсатади"

U23 осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Кувайт-Ўзбекистон (0:5) учрашувидан сўнг бош мураббийимиз Тимур Кападзе ва бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Ҳожимат Эркинов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ғалаба билан ҳалқимизни табриклайман. Мухлисларга катта раҳмат. Ғалаба қозондик ва уч очкони қўлга киритдик. Яхши ўйин ўтказдик деб ўйлайманю Кўп ҳужум қилдик. Кейинги учрашувга тайёрагралик кўришни бошлаймиз. 

Ҳожимат Эркинов

- Ўйин ҳақида

- Ҳалқимизни ғалаба билан табриклайман. Ўйинни яхши бошладик деб ўйлайман, аммо биринчи бўлимда кам гол урдик. Иккинчи бўлимда эса кўпроқ гол урдик. Умамий қилию айтганда яхши ўйин намойиш этдик ва ғалаба қозондик 

- Малайзияга қарши учрашувдан кўнглим тўлмади, биз бундан яхшироқ ўйнай оламиз дегандингиз. Бугунги учрашувда жамоа намойиш этган ўйин сизга қанчалик ёқди?

- Биринчи турдаги рақибларимиз зич ҳимояланишди. Бундай рақибга қарши ўйнаш осон эмас. Бугунги учрашувда анча ишончлироқ ҳаракат қилдик. Дастлабки учрашувлар қийин кечади ва шу сабабли биринчи учрашувда бор кучимизни намойиш эта олмагандик. Бугун яхши ўйнадик ва ғалаба қозондик.

- Кейинги рақиб Вьетнам, улар ҳам турнирда 100 фоизлик натижа қайд этишмоқда. Кейинги рақиб ҳақида нималар дея оласиз ёки сўнги тур баҳси жамоангиз учун аҳамиятсизми?

- Кейинги рақибимиз Вьетнам кучли жамоа эканлигини исботлади. Барча 23та футболчиларимизни бир даражада деб ўйлайман ва барчага имконият беришда давом этаман. Кейинги ўйин ҳам муҳим деб ўйлайман.

- Гуруҳимизда биринчи ўринни қўлга киритсак, "С" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоа билан тўқнаш келамиз. "С" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллашга Ироқ, Саудия ва Таиланд терма жамоалари даъвогарлик қилмоқда. Қайси терма жамоа биз учун қулайроқ рақиб бўлади деб ўйлайсиз?

- Биринчи навбатда биз Вьетнамга қарши тайёргарлик кўришимиз керак. Плей-оффда қайси рақиб бўлишидан қаъти назара ўзимизга керакли натижани қўлга киритишмиз керак. Қайси рақиб билан ўйнамалик, мақсадимиз ғалаба. Ким рақиб бўлиши эса тақдирга боғлиқ.

Ҳожимат Эркинов

- Гуруҳимизда биринчи ўринни қўлга киритсак, "С" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоа билан тўқнаш келамиз. "С" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллашга Ироқ, Саудия ва Таиланд терма жамоалари даъвогарлик қилмоқда. Қайси терма жамоа биз учун қулайроқ рақиб бўлади деб ўйлайсиз? 

- Бош мураббийнинг барча фикрларига қўшиламан. Биз ҳар бир учрашувда сўнги ўйиндек боримизни беришимиз керак. 




Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика