UZ

Сўнгги янгиликлар

15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  0 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  11 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  18 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  6 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  5 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  11 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  38 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0

Тимур Кападзе: "Индонезиядан кучлилигимизни билардик, аммо улар яхши ҳимояланишди" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Индонезиядан кучлилигимизни билардик, аммо улар яхши ҳимояланишди"

Сал олдин Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларининг нимчорак финалида Индонезияга қарши баҳс олиб борди.

Учрашув асосий вақтида ҳисоб очилмади. Экстра-таймларда эса Шерзод Эсанов дубль қайд этиб, термани чорак финалга олиб чиқди. Учрашувдан сўнг олимпиячилар устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ҳамма юртдошларимизни ғалаба билан табриклайман! Қийин учрашув бўлди. Асосий вақтда ютиш ният бор эди, аммо қийинчиликка учрадик. Экстра-таймларда бўлса-да, энг муҳими, ғалаба қозондик. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. 

Мусобақада осон ўйиннинг ўзи йўқ. Индонезия бизга қарши жиддий кураш олиб борди. Эҳтимол, вазиятларимиздан унумли фойдаланганимизда масала асосий вақтда ҳал этиларди. 

Жамоа ўйини Осиё Кубогида саралашидаги жамоаникидан фарқ қиляпти. Бунинг сабаби нимада?

- Тўғри таъкидладингиз. Ҳар бир учрашувда имкониятларимиз кўп бўляпти, аммо фойдаланишда қийналяпмиз. Балки руҳий тарафлама муаммога учраётгандирмиз. Хотиржамроқ ўйнашимиз керак. Бунинг устида ишлаяпмиз. 

Умид қиламанки, кейинги учрашувларда йўқ имкониятлардан ҳам унумли фойдаланиб кета оламиз. Эҳтимол, саралаш баҳсларида уйимизда ўйнаганимиз бизга фойда бергандир. Ҳаво ва майдон ҳолати ҳам ўзимиздагидан фарқ қилишини унутмаслик лозим. Лекин ўйлайманки, йигитлар вазиятлардан фойдалана олмаслик ҳолатларидан чиқиб кетишади.

- Кўплаб имкониятларни кўкка совуряпмиз. Йигитларга қандайдир аниқ кўрсатмалар бериш керакка ўхшайди. Бу борада қандай иш олиб борасиз?

- Бундай турнирларда биринчи навбатда тикланиш жараёни муҳим. Ўйинларда катта куч сарфланяпти, об-ҳаво ҳам таъсирини ўтказмоқда. Индонезиядан кучлилигимизни билардик, аммо улар яхши ҳимояланишди. Ҳозирги асосий вазифам – футболчиларимизни тиклаш. Кейин ўйинга тайёргарлик кўриш учун бизда 1 кун вақт бўлади. Албатта, сариқ ва қизил карточкалар билан боғлиқ йўқотишлар бор. Тикланиш жараёни бугундан, ҳозирдан бошланди. Албатта, кейинги баҳсгача ўзимизга келиб оламиз.

- Жамоангиз бугунги ўйиндан олдин пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрганмиди?

- Бугун пенальтилар сериясига алоҳида тайёргарлик кўрганимиз йўқ. Йигитлар доим машғулотлардан сўнг бунинг устида алоҳида ишлашади.

Аввалроқ Ўзбекистон U-23 термаси чорак финалда қайси терма билан ўйнаши ҳақида хабар берилган эди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика