UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  1 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  10 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  1 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  2 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  49 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14

Тимур Кападзе: "Ҳамма жамоани ҳурмат қиламиз, лекин ҳеч бир рақибдан қўрқмаймиз" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Ҳамма жамоани ҳурмат қиламиз, лекин ҳеч бир рақибдан қўрқмаймиз"

Кеча Coca Cola Суперлига 2022 баҳслари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Биринчи турда «Олимпик» «Сурхон»га қарши майдонга тушади. Қуръа ташлаш маросими ва турнир ҳақида жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдирди. 

"Менимча, қуръа анча яхши ўтди. Биринчи баҳсда кимга қарши майдонга тушишимизни кутаётган эдик. Умуман олганда, биринчи турларда ҳамма жамоаларнинг имкониятлари тенг бўлади деб ўйлайман. 

Ҳар бир учрашув қизиқ ва қийин бўлиши аниқ. «Олимпик» жамоаси Суперлигада дебют қилади ва бу бизга катта тажриба бўлади деб ўйлайман. Бу учрашувлар орқали олдимизга қўйган вазифамизни уддалаймиз. Биринчи турда «Сурхон» билан тушдик. Умуман олганда, кимга қарши майдонга тушишимизни аҳамияти йўқ. Чунки ҳамма билан қайсидир турда тўқнаш келишимиз аниқ. Мусобақани уйда бошлашимиз эса яхши деб ўйлайман. 

Биз аутсайдер бўлиб қолмаймиз деб ўйлайман. Чунки тайёргарлигимиз анча яхши ўтмоқда. Биз ўз ўйинимизни кўрсатамиз. Болалар ҳам бунга тайёр. Ҳамма жамоани ҳурмат қиламиз, лекин ҳеч бир рақибдан қўрқмаймиз. Барчаси майдонда ҳал бўлади. Биз барчасига тайёрмиз", - деди Тимур Кападзе.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика