UZ

Сўнгги янгиликлар

16:09Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "ОЧЛ 2 гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз"  0 15:41"Сурхон" легионер хавбеки билан хайрлашди, яна бир футболчисини "Андижон"га ижарага берди  1 15:39Август ойидан Ўзбекистонда ҳам футболнинг янги қоидалари кучга киради   0 15:20"Натижа учун баъзида мазмунли ўйиндан воз кечдик. Етакчиларимизни йўқотишни истамаймиз, Хебайдан эса кўп нарса кутгандик" — Рўзиқул Бердиев билан интервью  2 15:05Расман: "Милан"га клуб тарихидаги биринчи эквадорлик ўтди   0 14:48Халқаро тақвим: Август ойида нималар кутмоқда?  1 14:36Хато "Челси" билан шахсий шартларни келишиб олди  1 14:09Шерзод Эсанов "Акрон"ни тарк этди  8 13:48"Барселона" ёш футболчиси билан хайрлашадими?  1 13:15"Манчестер Сити"ни 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  2 12:46"Челси" Симонс билан музокараларда олдинга силжиди  2 12:25Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз"  0 11:54"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида  0 11:26Виталий Денисов: "Файзуллаев топ-5 лигадаги клубга ўтади деб умид қилгандим"  12 10:53"Насаф" сардори легионерга айланишга яқин  15

Тимур Кападзе: ""Андижон II" ҳақли равишда ғалабага эришди" Янгиликлар

Тимур Кападзе: ""Андижон II" ҳақли равишда ғалабага эришди"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Андижон II" – "Олимпик" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе журналистлар саволларига жавоб қайтарди.


- Ўйин ҳақида

- Аввало, "Андижон II" жамоасини ғалаба билан муборакбод этаман. Ўйинимиз чиқмади, гол урилган ҳолатда хатога йўл қўйдик. Имкониятлар яратишга ҳаракат қилдик, бироқ жуда қийналдик. Умуман олганда, балки футболчиларимиз менсимасдан ҳаракат қилишди, шекилли. "Андижон II" ҳақли равишда ғалабага эришди. 

- Нима учун айрим асосий футболчиларни майдонга туширмадингиз?

- Ўйинлар ва тақвимимиз зич. Терма жамоа йиғинини ўтказдик, кейин сафарларимиз кўп ва толиқиб қоляпмиз. Шу боис 6 нафар футболчимизни Тошкентда қолдирдик. Биз ҳар бир футболчига имконият тақдим қиламиз, чунки улар ўсиши керак. Ўйинлар орқали тажриба орттиришади. Тўғри, хатолар учраб туради. Аммо хатолар устида ишлаймиз, бу нормал ҳолат.

- "Олимпик" ҳимоячилари кўп хато қилишди...

- Ҳа, тўғри. Буни устида ишлаймиз. Бу руҳий ва жисмоний ҳолатга хос. Ҳар бир ўйинни таҳлил қилиб, хулоса чиқарамиз.

- Бугун бошқача "Олимпик"ни кўрдик. Кубок баҳсларига жиддий қаралмайдими?

- Йўқ, ҳаракат қилиб, тайёргарлик кўрдик. Мен ҳам кеча кечқурун келдим, Про лицензияга ўқиётганларнинг имтиҳони бўлганди. Нима бўлишидан қатъи назар, йигитлар бундан ҳам яхши ўйнай олишига ишонаман. Ҳозир бир нарса дейиш қийин. Ҳаммасига ойдинлик киритамиз. 

- "Андижон II" аъзоларидан кимни ажратиб кўрсатган бўлардингиз?

- Жамоа узатмалар орқали ҳаракат қилди, қаердадир фоль ишлашга уринди, яхши имкониятларга эга бўлди. Олдингиз чизиқдаги ҳужумчи яхши ҳаракат қилди. Уларнинг услуби кўпроқ узатмалар орқали ташкил қилинди. Кимнидир ажратиб кўрсатиш қийин.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика