UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   1 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  4 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  9 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  16 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  33 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  51

Тимур Кападзе: "2001 йилдан кичик ўйинчиларнинг ҳар бири ОТЖга потенциал номзод" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "2001 йилдан кичик ўйинчиларнинг ҳар бири ОТЖга потенциал номзод"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси кечадан Тошкентда йиғинга киришди.

Олимпиячиларимизнинг кечаги машғулотидан сўнг бош мураббий Тимур Кападзенинг фикрлари билан қизиқдик.

"Кечадан йиғинни бошладик, тайёргарлик кўряпмиз. ФИФА кунларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз. Афсуски, Хитойда ўтказилиши керак бўлган халқаро турнир бекор бўлганидан хабарингиз бор. Шунга қарамай Хитой U-23 терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишдик. Бундан ташқари, Қирғиз Республикаси U-23 терма жамоаси Фарғонада йиғин ўтказаётган экан. Улар билан гаплашиб 11 июнь кунига Фарғонада ўртоқлик ўйини ўтказишга келишилди.

Йигитларни синаб олиш учун яхши имконият, боз устига ёшлардан ҳам ўйинчилар чақирдик. Балки бунданда кучлироқ рақиб топганимизда янада яхшироқ бўларди. Нима бўлганда ҳам халқаро ўртоқлик ўйини футболчилар учун ҳам фойдали бўлади. Ҳозирча ҳамма жиҳатдан кўнглим тўқ, жароҳат олганлар йўқ".


- Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан йиғинга чақирилганлар ҳақида фикрингиз қандай? Улардан кимлар олимпия терма жамоасидан доимий чақирув олиши мумкин?

- Буни вақт кўрсатади, ҳали миллий терма жамоага чақирилган Ҳусанов ва Файзуллаев ҳам бор. Уларни ҳам чақирган бўлардим. Олдинда бизни 3 та ўртоқлик ўйини кутмоқда ва унда барча футболчиларни синаб кўриш учун имконимиз бўлади. Аслида U-20 терма жамоасидаги қатор ўйинчиларни анчадан бери йиғинларга чақирмоқчи бўлиб юрардим, лекин Равшан ака Ҳайдаров жамоасида Осиё кубоги, кетидан Жаҳон чемпионати борлиги сабаб уларга тегмай тургандик. Энди эса уларни бемалол кўриб олиш имконимиз бўлади. Уларни жамоага қай даражада киришиб кетишини ва ўзидан ёши каттароқ акалари билан рақобатини ҳам кузатамиз. Ким рақобатда ютиб чиқса ўша футболчи терма жамоада ўйнайди. 2001 йилдан кичик ўйинчиларнинг ҳар бири олимпия терма жамоасига потенциал номзод ҳисобланади. Энг кучлилар чақирилади.

- Биринчи кунги машғулотда Жаҳонгир Ўрозов кўринмади. У қачон терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилади?

- Насиб қилса Ўрозов эртадан (бугундан) машғулотларимизга қўшилади. У оилавий сабаб туфайли 2 кунга жавоб сўраган эди. Уни ҳам кўриб оламиз, U-20 терма жамоасида у Ҳусанов билан шерик сифатида жуда яхши ўйнашди.

- "Олимпик" сардори Беҳзод Шамсиев бу мавсум чап қанот ҳимояга ўтказилди. Ҳозир эса олимпия терма жамоаси йиғинига чақирилмади. Бунга сабаб нима?

- "Олимпик"даги йигитларни ҳар куни кўраман, уларни имкониятларини жуда яхши биламан. Йиғинда бошқаларни кўриб олишни хоҳладим. U-20 терма жамоасидан икки нафар чап қанот ҳимоячисини таклиф қилдик.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди


ФОТО  Ўзбекистон U-23 терма жамоаси йиғинга киришди ГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика