Тимо Вернер: "АПЛ – энг қизиқарли чемпионат, аммо кўплаб немислар Ла Лигада муваффавият қозонишган"

16 янв 2020, 23:57
"РБ Лейпциг"ни тарк этиши кутилаётган Тимо Вернер ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Айни пайтда менда кетиш хоҳиши йўқ.

Аммо айтишим керакки, албатта, Премьер-лига – энг қизиқарли чемпионат. АПЛ ўйинларини томоша қилганингизда ёки у ерда ўйнаганингизда қандайдир ўзига хос нарсаси борлигини ҳис қиласиз.

Бироқ Сами Хедира ва Месут Ўзил сингари кўплаб немислар Испанияда муваффақият қозонишган", – дейди Вернер.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси аъзоси "Челси" ва Мадриднинг "Реал" клуби қизиқишларига сабаб бўлмоқда. У Бундеслиганинг жорий мавсуми давомида 17 учрашувда майдонга тушиб, 18 гол ва 6та самарали узатмага муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Sun