UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47"Манчестер Сити" Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун қайдномасини эълон қилди  1 21:30Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  1 21:09"Реал" эртага Трент учун таништирув маросими ўтказади  0 20:45"Ливерпуль" Нуньес учун 70 миллион евро сўрамоқда. Ҳужумчига Испаниядан таклиф бор  0 20:23Де Брюйне пайшанба куни "Наполи" учун тиббий кўрикдан ўтади  1 19:55Про лига. “Арал" меҳмонда "Олимпик"ни таслим қилди  1 19:37Скалони : "Энцо четлатилганидан кейин ҳам Аргентина босимни давом эттирди. Жамоа кучини текшириш учун жуда яхши имтиҳон бўлди"  1 18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  4 18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  14 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  70 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  25 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2

Тимати Black Star Sport футбол агентлиги дастлабки икки футболчини таништирди Янгиликлар

Тимати Black Star Sport футбол агентлиги дастлабки икки футболчини таништирди

Теглар :  Black Star Sport
Бугун "Строгино" футбол клубининг икки футболчиси Аким Устинов ва Вахтанг Небиериздзе Black Star Sport агентлиги билан шартнома тузди.

Тадбирда Black Star Inc. компаниясининг таъсисчилари Павел Курьянов ва Вальтер Леруссе, Black Star Sport бош директори Юрий Штромбергер ва Москва футбол федерацияси президенти Сергей Анохин иштирок этишди.

Black Star компанияси таъсисчиси Павел Курьянов агентликнинг режалари ҳамда истиқболли ёш футболчилар ҳақида гапирди.

"Бугун биз илк икки футболчи билан шартнома имзоладик, аммо иш бошлаганимизга ярим йилдан кўпроқ вақт бўлди. Бугун "Инстаграм"даги саҳифамиз очилади. Энди ўз ишимиз ва агентликнинг ривожланиши ҳақида доимо хабар бериб турамиз. Яқин вақт ичида яна бир футболчи билан шартнома тузишимиз керак. Ёш ва истиқболлик футболчиларга кўпроқ эътибор қаратамиз, бироқ ҳаммани кўздан кечирамиз. Биз амалдаги спортчи ёки кўчадаги йигит билан битим тузишимиз мумкин.

Янги футболчиларимиз мураббийлар, психологлар, диетолог ва турли чет эллик мутахассислар билан ишлаш имкониятига эга бўлади. Йигитлар Европанинг турли клубларида шуғулланиши ва ўзининг маҳоратини ошириши мумкин бўлади. Футболчиларимиз билан ҳеч қандай можаро бўлмайди ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Футбол майдонидаги муваффақиятдан ташқари, биз уларнинг шахсий ҳаёти ва ўзини тутишини кузатиб борамиз. Футболчи футболчилигича қолиши керак" - дейди Курьянов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика