

Англиянинг "Арсенал" ва Испаниянинг "Барселона" клублари қизиқишлари туфайли Тилеманс атрофидаги кураш анча қизиқарли бўлиши кутилмоқда.
25 ёшли ярим ҳимоячи янги йилнинг биринчи ойида "Кинг Пауэр"даги шартномасининг сўнгги олти ойлигига киради. Бу Премьер-лига ташқарисидаги клубларга у билан расмий шартномадан аввалги келишувга эришиш имконини беради.
Бельгиялик футболчи ушбу мавсум инглиз клуби сафида жами 17 та ўйинда иштирок этди ва 4 бор самарадорлик ("3+1") кўрсатди.
Аввалроқ "Арсенал" Тилеманс билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида маълум қилган эди. Бироқ испан нашри ушбу битимнинг амалга ошишига Каталония клуби тўсқинлик қилиши мумкинлигига ишонмоқда.



