Тилеманс "Лестер" билан шартномасини узайтирмоқчи эмас

Alisher
18 июн 2022
"Лестер" ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс ҳозирда шартномани узайтириш имкониятларини кўриб чиқмаяпти.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, ўйинчи жамоадан кетмаса, бу вариантни сентябрда таҳлил қилиб кўриши мумкин, аммо ҳозир эмас.

Олдинроқ маълум бўлганидек, "Арсенал" Тилемансга қизиқмоқда, аммо расмий таклиф ҳали бўлмади. Бошқа клублар ҳам вазиятни кузатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тилеманс "Лестер"га "Монако"дан 2019 йилнинг январида ўтган эди. Хавбек Англия клуби сафида барча мусобақаларда 158та ўйинда майдонга тушиб, 24та гол ва 24та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano