

“Менга қандай таклифлар бўлаётганини билиш учун агентим билан гаплашиб кўраман. Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. “Челси”да қолишим ҳам мумкин, “Реал”га ўтишимни ҳам инкор этмайман”, - деди Куртуа.
Бельгия терма жамоаси билан ЖЧ-2018 бронза медалларига эга чиққан Куртуани Мадрид суперклуби 35-50 миллион евро эвазига харид қилишни режалаштирмоқда.



