Тибо Куртуа: "Италия доим кучли, шведларда Ибрагимович бор"

Narzulla Saydullayev
13 дек 2015, 11:30
Бельгия дарвозабони Тибо Куртуа Евро-2016га ташланган қуръадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Бизга осон бўлмаган рақиблар тушди, аммо бўлар иш бўлди. Бу фактни қабул қилиш керак. Италия доим кучли, шведларда Ибрагимович бор, ирландияликлар эса жамоавий ўйин билан ажралиб туришади. Мусобақа бошиданоқ ажойиб формада бўлишимиз керак. Италия гуруҳ ғолиблиги учун бизнинг асосий рақобатчимиз бўлади", - дейди Куртуа УЕФА расмий сайтига.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com