

"Менинг Бразилияга қайтиш ва "Флуминенсе" либосида яна бир бор ўйнаш орзуим бор, буни барча билади. Бу масалани кейинга қолдираман.
Бу оғир қарор, аммо мен ўзимнинг клубимга боғлиқликни ҳис қиляпман ва яна бир бор Либертадорес Кубогида ғолиб бўлишга ҳаракат қилмоқчиман", - дейди Силва.
Силва - "Флуминенсе" тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 2006-2009 йилларда ўйнаган, 2007 йилда эса Бразилия чемпионига айланган.



