
– Агар қачондир "Реал"дан таклиф тушса уни рад этаман деб айта олмайман, – дейди Алькантара Marca нашрига. – Бу дунёнинг энг кучли клубларидан бири. Ҳамма футболчига ҳам "Қироллик клуби"да ўйнаш насиб этавермайди. Аммо ҳозир мени "Бавария"да барчаси қониқтирмоқда. Айни пайтда ҳеч нимани ўзгартиришни истамайман.