UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  1 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  2 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  3 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  3 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  2 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  12 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  9 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  14

Тиаго Силва фаолиятини якунлаш арафасида Янгиликлар

Тиаго Силва фаолиятини якунлаш арафасида

"Челси" ҳимоячиси Тиаго Силва футболдаги йўлидан мамнун.

"Фаолиятимнинг якуни яқинлашмоқда. Бу осон эмас. Мен бор эътиборимни "Челси" билан шартномамнинг сўнгги йилидан завқ олишга қаратганман. Келгуси йил нима бўлишини билмайман, лекин фаолиятимдан жуда мамнунман", – деди Тиаго Силва.

Тиаго Силва ҳақиқатан ҳам фахрланадиган нарсага эга. 39 ёшли бразилиялик футболчи "Жувентуде", "Порту", "Динамо", "Флуминенсе", "Милан", ПСЖ ва "Челси" клубларида тўп тепган. Лондонликлар билан у 2021 йилда Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан. Шунингдек, 7 карра Франция чемпиони ва 2011 йилги Скудетто совриндори бўлган.

Тиаго Силва Бразилия терма жамоаси сафида 113 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган. "Селеcао" билан 2013 йилги Конфедерациялар Кубоги ва 2019 йилги Америка Кубогини қўлга киритган.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика