Тиаго Силва 40 ёшгача футбол ўйнамоқчи

Aslanov Jasurbek
14 ноя 2016, 19:50
Бразилия терма жамоасига қайтган Тиаго Силва яна узоқ йиллар давомида футбол ўйнамоқчи эканлигини айтиб ўтди.

"Кўпчиликнинг фикрича, 32 ёш - қари. Лекин, мен фаолиятимнинг энг ёрқин дамларини ўтказяпман. Жаҳон чемпионатигача ҳали узоқ вақт бор. ПСЖда ўз даражамни ушлаб тура олсам, Мундиалга бора оламан. Терма жамоадан четда қолиб кетганимда ўзимни ёмон ҳис қилдим. Болалар мендан нима учун Неймар билан бирга ўйнамаётганлигимни сўрашди. Мен эса уларга терма жамоага қайтишимни айтдим. Умид қиламанки, 40 ёшгача футбол ўйнайман. Малдинидан ўрнак олмоқчиман", - дейди бразилиялик ҳимоячи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L`Equipe