UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  19 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  4 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  21 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

“The Independent” Эрматовни озарбайжонлик ҳакам деб ёзди Янгиликлар

“The Independent” Эрматовни озарбайжонлик ҳакам деб ёзди

Британиянинг энг машҳур нашрларидан бири “The Independent” кеча бўлиб ўтган Швейцария - Эквадор баҳсига шарҳ бераётиб, учрашувни бошқариб борган ФИФА рефериси Равшан Эрматовни озарбайжонлик ҳакам деб ёзди.
Хабарингиз бор, кеча ЖЧ-2014да “Е” гуруҳининг 1-тур баҳслари бўлиб ўтди. Бунда Швейцария терма жамоаси Эквадорга қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинни эса ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Эрматовга қанотларда Абдулҳамид Расулов билан Баҳодир Қўчқоров ёрдам беришди.

“The Independent” нашри эса ўз сайтига Эрматовни озарбайжонлик рефери деб ёзди.  Ўйинга шарҳ берган журналист бу борада шундай ёзган: “Ўйин дуранг натижа билан якунига етай деб турган бир пайтда Валон Бехрами бошлаб берган қарши ҳужумни Сеферович голга айлантирди. Бу вазиятда озарбайжонлик ҳакам Равшан Эрматов ўйинни давом эттиришга йўл қўйиб бериб жуда тўғри қарор қабул қилди”.

Энди “The Independent” Эрматовни озарбайжонлик ҳакам деб билиб ёзганми ё билмасданми, бунисидан хабаримиз йўқ. Лекин шуниси аниқки, газета Британияда 100 мингдан ошиқ тиражда чоп этилади ва сайтига ҳам жуда кўпчилик киради.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика