UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  5 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

"Тезкор студия" жонли эфирида Максим Шацких ва Виталий Денисов! Янгиликлар

"Тезкор студия" жонли эфирида Максим Шацких ва Виталий Денисов!

Сайтимизнинг "YouTube"даги "Тезкор студия" дастурида бугун ўзбек футболининг яқин ўтмишдаги намоёндалари, Европа минтақасида, хусусан Россия ва Украина чемпионатида муваффақиятли ҳаракат қилган Максим Шацких ва Виталий Денисов меҳмон бўлиши режалаштирилган.

Ўзбек футболидаги минглаб мухлисларнинг ёқимтой футболчилари саналган Виталий Денисов ҳамда Максим Шацких "Тезкор студия"да меҳмон сифатида иштирок этиб, кўплаб мавзуларда суҳбат қуришади.

Шацких ва Денисов иштирокидаги "Тезкор студия"нинг бугунги сони кечки соатларда бўлиши режалаштирилмоқда. Айни пайтда Россияда фаолият кўрсатаётган бу икки нафар ҳамюртимиз бугунги Россия Футбол Иттифоқида ўтказиладиган Россия премьер лигасининг карантин даврида тиклаш бўйича йиғилишидан сўнг эфирга қўшилишни режалаштиришган. Шунингдек, "Тезкор студия"да Шацких ва Денисовдан ташқари кутилмаган меҳмонлар пайдо бўлиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

Қизиқарли ўтиши кутилаётган мазкур дастурни жонли эфирда томоша қилиш ва ўз суюклиларига савол йўллашни истаган ишқибозлар "YouTube"да "Championat.asia" саҳифасига обуна бўлиши ва саҳифа олдидаги қўнғироқчани босиши талаб этилади. Бу орқали сизнинг телефон ёки планшет иловангизга жонли эфир бошланиши ҳақида хабар келади. Максим Шацких ва Виталий Денисовга жонли эфирда йўлланадиган қизиқарли саволлар қаҳрамонларимизга ўқиб эшиттирилади.

"Тезкор студия"нинг бугунги қизиқарли дастурини ўтказиб юборманг ва "YouTube"даги саҳифамизга обуна бўлинг!

Маълумот учун, бугунги "Тезкор студия" қаҳрамонлари Максим Шацких айни пайтда "Ротор"да бош мураббий Александр Хацкевичга ассистент сифатида ёрдам бераётган бўлса, Виталий Денисов футболчилик фаолиятини ушбу жамоада собиқ жамоадоши олдида давом эттирмоқда.

Жонли эфир 21:00да бошланади!


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика