Тевес фаолиятини якунлашни кўриб чиқмоқда

Alisher
18 янв 2021, 13:38
"Бока Хуниорс" сардори Карлос Тевес фаолиятини якунлашни ўйлаб қолди.

Футболчи жамоа Либертадорес Кубогидан чиқиб кетганидан сўнг фаолиятини якунлаш ҳақида жиддий ўйлаб қолди.

36 ёшли ҳужумчининг клуб билан тузган шартномаси жорий мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган.

Аммо ўйинчи "Бока" билан шартномаси якунига қадар фаолиятини тугатиши мумкин. Аргентиналик футболчи айни дамда бу ҳақда ўйламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›