Тевес 22,5 млн. евро маош таклиф қилган Хитой клубига ўтишни истамади

Aslanov Jasurbek
16 фев 2016, 13:14
Хитойнинг "Шанхай Ист Эйша" клуби "Бока Хуринорс" ҳужумчиси Карлос Тевес билан музокаралар ўтказди.

Шанхайликларни машҳур мураббий Свен-Йоран Эрикссон шуғуллантиради ва улар Осиё Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этиш ниятида таркибни кучайтириш учун пул аямайди. Олдинроқ улар Асамоа Гьян ва Элкесон учун 25 млн. евродан кўпроқ маблағ тўлашган эди.

Аргентиналик Хитойда йилига 22,5 млн. евро ишлаб топиши мумкин эди, аммо у рози бўлмади. Карлитос "Бока"га вафодор.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Ole

Сўнгги янгиликлар

Барча ›