Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин

Eldor Akmurzayev
3 фев 2021
“Борнмут” раҳбарияти қониқарсиз натижалар туфайли бош мураббий Жейсон Тинделлни истеъфога чиқарди.

Тинделл жамоани атиги 6 ой бошқарди. Унинг ўрнини эгаллаш учун номзодлар қаторида Жон Терри бўлиб турибди. Терри ҳозирда “Астон Вилла” устози Дин Смитнинг мураббийлар штабида ишламоқда.

“Борнмут” Чемпионшип 27 туридан кейин 42 очо тўплаган ҳолда 6-ўринда бормоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Birmingham Mail