
Бу ҳақда лондонликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо маълум қилди. 34 ёшли футболчи 1998 йилда илк бора кўклар сафида майдонга тушган.
"Хар бир футболчи ўзига ҳос. 22 ёшли қариялар ҳам бор. Мен бундайларни танийман. 36, 37га тўлган ёш футболчилар ҳам йўқ эмас. Жон - шундайлардан бири. "Интер"да 37 ёшли Хавьер Занетти билан бирга ишлаганман.
Терри қанча вақт яхши ўйнай олишини билмайман. Асосийси Жон кейинги ўйинга ижобий ҳолатда бўлишидир" - дейди Моуриньо.