Терма жамоамиз Словакияга етиб борди

Nadirkhuja Yuldashev
28 авг 2015, 22:12
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси вакиллари ҳозиргина Словакиянинг Трнава шаҳрига етиб бордилар.

Словакиянинг Рими деб аталувчи бу шаҳарчада 70 минг нафар ахоли истиқомат қилади ва у ерда 5та жамоа иштирокида халқаро турнир бўлиб ўтади. 

Январь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган ҳамюртларимиз турнир доирасида Словакия, Саудия Арабистони, Иордания ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари олимпия терма жамоаларига қарши майдонга чиқадилар.

Дилшод Нуралиев бошчилигидаги футболчиларимиз "Holiday" меҳмонхонасига жойлашдилар.

Ўхшаш янгиликлар


Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia