UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09ЖЧ-2026 саралаши. Хитой - Япония (Онлайн натижа)  0 16:51КХДР — Ўзбекистон (матнли трансляция)  110 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  1 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  1 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  4 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   19 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  10 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  7 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  9 12:21АПЛнинг уч клуби Пулишични кузатмоқда  1 12:00Лаосдан гапирамиз  20 11:47Ўзбекистон терма жамоасининг КХДР билан ўйин учун тахминий таркиблари  27

Терма жамоамиз бош шифокори: "Отабек Шукуровнинг жароҳати жиддий, лекин тез орада сафга қайтишига умид қиламиз" Янгиликлар

Терма жамоамиз бош шифокори: "Отабек Шукуровнинг жароҳати жиддий, лекин тез орада сафга қайтишига умид қиламиз"

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Хитойга қарши ўйинда жароҳат олганидан мухлисларнинг хабари бор.

"Отабек Шукуров бугун Хитойга қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Биз майдоннинг ўзида Отабекка биринчи ёрдамни кўрсатдик. Кейин уни маҳаллий шифохонага олиб бордик. Текширувлар натижасида Отабекнинг болдир суяги пастидан сингани аниқ бўлди. Аммо суяк жойдан силжимиган. Бу жуда муҳим. Қолаверса, синиш кўндаланг эмас. Бундай ҳолларда футболчининг жароҳатдан тикланиши осонроқ бўлади. Текширувлар натижасидан кейин шундай хулосага келдик: бундай ҳолатда футболчи ё операция қилиниши керак ёки оёқнинг синган жойи фиксация, яъни гипс қилиниб, даволаниши зарур. Операция қилинган тақдирда, жароҳатнинг битиши тезроқ бўлади.

Аммо Отабек Шукуров "Шаржа" клуби аъзоси бўлганлиги сабабли бу ҳолда клуб шифокорлари билан маслаҳатлашиш талаба этиларди. Биз БАА клуби билан алоқага чиқдик. Улар Отабекнинг оёғини гипс қилган ҳолда, Дубайга олиб боришни маслаҳат беришди. Клуб шифокорлари Дубайда футболчини яна бир бор текширувдан ўтказишади. Кейин даволаниш бўйича энг маъқул вариантни ўзлари футболчи билан келишган ҳолда амалга оширишади. Шу сабабли Шукуровнинг оёғи гипс қилинди. Эртага у БААга учиб боради ва у ерда даволанишни давом эттиради. Бундай жароҳатлар одатда икки ой ичида тикланади. Отабек Шукуровга тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз", - деди Аброр Пирриев.

Ёмон хабар. Отабек Шукуров камида икки ойга сафдан чиқди

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика