UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  0 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  0 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  1 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  1 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  2 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  0 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  7 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  4 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  4 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  1

Терма жамоалар мураббийлари ҳисобот топширди Янгиликлар

Терма жамоалар мураббийлари ҳисобот топширди

3 август, душанба куни “Терма жамоалар маркази”да турли ёшдаги терма жамоаларга бошчилик қилаётган мутахассислар марказ раҳбариятига июль ойида давомида қилинган ишлар юзасидан ҳисобот топширишди ва август ойи учун режалар тасдиқланди.

Йиғилишда марказ директори Асқар Толибжонов, техник директор Деян Журжевич, марказ директори 1-ўринбосари Рамил Илёсов, мусобақалар ўтказиш бўлими раҳбари Ботир Каримжонов, миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян ва катта мураббийи Равшан Ҳайдаров, олимпия терма жамоаси бош мураббийи Виктор Жалилов ва катта мураббийи Дилшод Нуралиев, ёшлар термаси устози Жасур Абдураимов ва ўсмирлар термаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев иштирок этди.

Дастлаб миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян 19-26 июль кунлари Тошкентда ташкил этилган йиғин ҳақида ҳисобот берди. Бир ҳафталик йиғин давомида 22 ва 25 июль кунлари олимпия терма жамоасига қарши назорат ўйинлари ўтказилди. Унда миллий чемпионатимизда тўп тепаётган номзодлар ҳолати кўриб чиқилди. Машғулот ва бевосита ўйин жараёнлари асосида улар ҳақида тегишли хулосалар чиқарилди. Миллий терма учун навбатдаги йиғин 27 август куни бошланади ва 6 сентябргача Тошкентда давом этади. 3 сентябрь куни Яман билан Тошкентда, 8 сентябрь куни Филиппин билан сафарда Осиё ва жаҳон чемпионати бирлаштирилган саралаш босқичида ўйинлар бўлиб ўтади. Йиғинга хориж чемпионатларида ўйнаётган легионер футболчиларимиз ҳам жалб этилади. Йиғин бошлангунча барча номзодлар ўрганиб борилади. Келаётган беллашувлар муҳим бўлгани сабабли рақибларни ўрганиш жараёни аллақачон бошлаб юборилган.

Кейин олимпия терма жамоаси мураббийларидан ҳисобот қабул қилинди. 11-16 ва 20-25 июль кунлари Тошкентда икки марта йиғин ташкил этилди. Унда янги иш бошлаган мураббийлар штаби жами 46 нафар номзодни кўздан кечирди. Улар орасидан навбатдаги йиғинлар учун 28-30 нафар ўзларини яхшироқ кўрсатган номзодлар танлаб олиниши, шу билан бирга барча номзодларни кузатишда давом этилиши маълум қилинди. Келаси йилнинг 12-30 январь кунлари Қатарда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган олимпиячиларимиз 27 август куни Тошкентда йиғилишади ва эртасига Словакияга халқаро турнирда қатнашиш учун учиб кетишади. 9 cентябргача ўтказиладиган халқаро мусобақада Саудия Арабистони, БАА, Иордания ва Қувайт олимпия терма жамоалари билан бир қаторда вакилларимиз ҳам иштирок этишади. Қатардаги мусобақанинг финал босқичига 12 сентябрда қуръа ташланади.

Ўсмирлар термаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев 8-13 июль кунлари Тошкентда шогирдларини йиғинда яна бир бор синовдан ўтказди. 2 назорат учрашувида номзодлар текшириб кўрилди. 5 август куни ўсмирлар термаси Тошкентда йиғилади ва 7 августда Хитойда ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун жўнаб кетади. 16 августгача давом этадиган йиғинда 3та назорат баҳси ташкил этиш мўлжалланмоқда. Айни пайтда саралаш босқичида иштирок этадиган таркиб деярли аниқлаб олинган. 16-20 сентябрь кунлари Фаластиннинг Ал-Рам шаҳрида ўсмирларимиз Мальдив ороллари, Фаластин ва Яман терма жамоаларига қарши Осиё чемпионати cаралаш баҳсларида майдонга тушишади. Бу жамоа олдига саралаш босқичида яхши ўйин кўрсатиб, келаси йил Ҳиндистонда ўтказиладиган қитъа чемпионати финал баҳсларига йўлланма олиш вазифаси қўйилган.

Жасур Абдураимов бошчилигидаги ёшлар терма жамоаси 29 июндан 7 июлга қадар Тошкентда йиғин ўтказиб, “Оқ-тепа” ва “Олмалиқ” клуби ёшлари билан назорат баҳсларида ўйнади. Ёшлар 4-6 август куни Тошкентда йиғинга киришади ва 7 августда Японияга халқаро турнирда қатнашиш учун жўнаб кетади. 7-13 август кунлари “Хиросима”, Япония ва Польша ёшларига қарши учрашувлар ўтказилади. Ёшлар термаси 2016 йил Баҳрайнда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионати финал босқичига чиқиш учун 28 сентябрдан 6 октябрга қадар Бангладешнинг Дака шаҳрида Шри Ланка, Бутан, Покистон ва Бангладеш ёшлар термалари билан саралаш баҳсларида майдонга тушади.

Ҳисобот йиғилиши сўнгида “Терма жамоалар маркази” директори Асқар Толибжонов мураббийлардан ҳисобот ва режаларни қабул қилиб олди. Барча терма жамоаларга яқинлашиб келаётган учрашувлар олдидан етарли шароитлар муҳайё этилиши ҳақида таъкидлаб ўтди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика