Терма жамоадан бош тортган футболчилар жазоланишлари мумкин
04 янв 2017 01:58
Янгиликлар
Терма жамоадан бош тортган футболчилар жазоланишлари мумкин
Камерун терма жамоаси раҳбарияти Африка кубоги баҳсларида иштирок этиш учун “Ливерпул” ҳимоячиси Жоэл Матип ва “Вест Бромвич” футболчиси Аллан Ньомга терма жамоага таклиф қилишганди.
Илгарироқ футболчиларнинг ўзлари терма жамоа раҳбариятига турнирда қатнашмоқчи эмасликларини маълум қилишганди. Агар футболчилар белгиланган вақтда терма жамоа ихтиёрида бўлишмаса, улар ФИФА томонидан дисквалификация қилинишлари, клублари эса молиявий жаримага тортилиши мумкин.
Фикрлар