UZ

Сўнгги янгиликлар

20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  0 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 20:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  8 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  22 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  39 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  15 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3

Терма жамоа кимларнинг қўлида ўйинчоқ бўлди? Янгиликлар

Терма жамоа кимларнинг қўлида ўйинчоқ бўлди?

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди.

У сўнгги йилларда терма жамоа атрофида содир бўлаётган воқеаларга муносабат билдирди.

— Мен миллатчи эмасман. Лекин, терма жамоа менинг ғурурим, менинг орим, менинг юзим. Шу жамоа 8 йилдан бери 2 та инсон (Вадим Абрамов ҳамда Самвел Бабаян назарда тутилмоқда — "Champioanat.asia" таҳр.) қўлида ўйинчоқ бўлганига ачинаман. Келади, хоҳлаган ишини қилади. Фикргаям, мухлисгаям "қўйиб қўяди", хоҳлаган футболчисини чақиради — истаган ишини қилади. Охири биттаси ҳамма айбни ўзига олади, биттаси матбуот анжуманига келмай қўя қолади. 

Хато қилиш айб эмас. Уни такрорлаш айб. Қачонгача шу хатони такрорлаймиз? Миллий жамоада Саркисян ҳам ишлади, Бабаян ҳам ишлади, Абрамов ҳам ишлади. Сиз тасаввур қилоласизми, 3 та ўзбек мураббий бориб Арманистон терма жамоасини бошқаришини?

Мен жуда ҳам бағрикенг одамман. Лекин, бизнинг ҳам ғуруримиз бор-ку! Агентлик билан шуғулланади бу. Футболчига айтади: бунга қўл қўй, унга қўй... Жасур Жалолиддиновни кўрдик. Ўша пайт шу бола учун биз ҳам ҳаракат қилдик. Қутқариб қолиш учун! Энди бир етим болани ўйламаган одам сизнинг терма жамоангизни ўйлайдими?!

"Вадим Абрамов баҳона қилмасин!" — Д. Имомхўжаев

Рейтинг: +73   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика