UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  1 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  17 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  10 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  64 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  5

"Биз уни топдик". Терма жамоа ҳақидаги мақолага қўшимча Янгиликлар

"Биз уни топдик". Терма жамоа ҳақидаги мақолага қўшимча

Журналист эмасман, ҳаётда ва футболнинг ичида тажрибам ҳам йўқ. Фикрларимнинг барчаси шахсий ва кўп эҳтимол билан хато бўлиши мумкин. Буни доим тан олганман, сиз ҳам ортиғини кутманг.

Тонгда Championat.asia'да "Икки қайиқнинг бошини тутган чўкиб кетади" мавзусида мақола эълон қилинди


Шахсан ўзимга Абрамовнинг футболи ёқади, ҳақиқатан ҳам чиройли. Ўйлашимча, ўртоқлик ўйинидаги натижа унчалик муҳим эмас, ғалаба талаб қилмаслик керак. Шунинг учун ўйин ёки натижага тўхталмадим. Эътиборимни бошқа жиҳат тортди. 2018 йилги мундиал саралашида айнан шу муаммо бизга панд бериб қўйгани учун ҳам ёздим.

"Тезкор студия" дастурининг 5 ноябрдаги сонида Шаҳбоз Беғамов "Бунёдкор"да энг яхши таассурот қолдираётган Нурилло Тўхтасиновнинг терма жамоага чақирилмаганини қоралади. 13 ноябрь куни эса Толибжон Қосимов Ҳусниддин Алиқулов миллий жамоа либосида синовдан ўтказилиши мантиқий қарор бўлишини айтди. Ҳар икки фикрда жон бор, аммо Ироқ термасига қарши ўйинда "Насаф" ҳимоячисига 1 дақиқа ҳам ўйин амалиёти берилмади — Қобилов яна тўлиқ ўйнади. Айнан шу қарорни нотўғри ҳисоблаганим учун тонгги мақолани ёзишга қарор қилдим.

Материал шундай сўзлар билан якунланган эди:  "Санжар Қодирқулов ҳамда Исломжон Қобилов "SOCCER CAREER AGENCY" хизматидан фойдаланади (бу агентликнинг таъсисчилари ҳақида ҳеч қандай маълумот тополмадик). Ҳар 2 футболчининг "Бунёдкор" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг 31 декабрида якунига етади ва уларнинг легионерга айланиш эҳтимоли йўқ эмас. Бу билан ҳеч нарсага шама қилмоқчи эмасмиз, шунчаки, факт ўрнида қабул қиласиз".

Шундан кейин "SOCCER CAREER AGENCY" ҳақида маълумот йиғишга ҳаракат қилиб кўрдик ва уддаладик. Бизга маълум бўлишича, ушбу агентлик россиялик Юрий Белоусга тегишли экан. Маълумот учун, "Бунёдкор"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив" (Москва)га ўтишини айнан шу киши ташкиллаштирган.

Айтишларича, Вадим Абрамов ва Юрий Белоус ўртасидаги муносабатлар анчагина илиқ экан. Ўйлаймизки, ҳеч қандай дўстлик ёки муҳаббат мамлакатимизнинг бош жамоаси манфаатларига соя сололмайди... 

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Муаллиф :
Рейтинг: +72   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика